Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кейин Эгамиз Мусога айтди: — Тоққа, Менинг олдимга чиқиб, шу ерда тур. Мен сенга амр ва қонунлар ёзилган иккита тош лавҳани бераман. Бу амр ва қонунларни халқ ўргансин деб ёздим. Шундай қилиб, Худо Синай тоғида Мусо билан гапини тугатиб, унга иккита тош лавҳани берди. Лавҳаларга битилган аҳднинг амр ва қонунларини Худонинг Ўзи ёзган эди. Сизлар яқин келиб, тоғнинг этагида турдингизлар. Тоғ эса осмонгача кўтарилган оловга бурканиб, қоп–қора булутлар билан қопланган эди. У Ўз аҳдини сизларга аён қилиб, бу аҳдни — ўнта амрни бажаринглар, деб фармон берди. Эгамиз уларни икки тош лавҳага ёзди.
Выбор основного перевода