Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзини биродарларидан устун қўймасин, амрлардан чапга ҳам, ўнгга ҳам оғмасин. Шунда ўзи ҳам, ўғиллари ҳам Исроил устидан узоқ йиллар ҳукмронлик қиладилар. Бугун мен сизларга айтаётган амрлардан ўнгга ёки чапга чиқманг, бошқа худоларга эргашманг, уларга хизмат қилманг. Дадил ва ботир бўлишинг керак, Мен қулим Мусо орқали буюрган қонунларнинг ҳаммасини битта қолдирмай бажар, борган жойингда ишларинг ўнгидан келиши учун бу қонунлардан ўнгга ҳам, чапга ҳам оғма. Мусонинг Таврот китобида ёзилган барча қонунларга амал қилинглар. Уларни битта қолдирмай бажаринглар.
Выбор основного перевода