Сўнг Эгамизнинг Мусога берган амрига мувофиқ, қўлини Ёшуага қўйиб, Исроил халқининг йўлбошчиси қилиб тайинлади.
У юртга ёрдамчинг Нун ўғли Ёшуа киради. Унга далда бер. Юртни халққа мулк қилиб, олиб берадиган ўшадир.
Уларга қарашли бир ойлик ўғил болалардан тортиб, катта ёшдаги эркакларгача саналганда, 8600 та чиқди. Қоҳот уруғи Муқаддас чодир учун масъул эди.