Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хамиртурушсиз нон байрамини, Ҳосил байрамини ва Чайла байрамини нишонлаш учун барча эркакларингиз йилда уч марта Эгангиз Худо танлаган жойга, Унинг ҳузурига келсин. Ҳеч ким Эгамизнинг олдига қуруқ келмасин. Кейин Ёшуа Таврот китобида ёзилгандай, қонунларнинг ҳар бир сўзини, барака ва лаънатларга оид парчаларни ўқиди. Бутун Исроил жамоаси олдида, аёллару болалар, Исроил халқи орасида яшаётган, уларга қондош бўлмаганлар олдида, Мусо уларга буюрган қонунларни Ёшуа битта қолдирмай ўқиди. Жамики Яҳудо халқи ва Қуддус аҳолиси, руҳонийлар, пайғамбарлар, зодагонлару авом халқ шоҳ бошчилигида Эгамизнинг уйига борди. Шоҳ Эгамизнинг уйидан топилган Таврот китобини бошидан охиригача уларнинг олдида ўқиди. (7:73b) Еттинчи ойда Исроил халқи ўз шаҳарларида ўрнашиб олгандан кейин, (8:1) бутун халқ Сув дарвозаси олдидаги майдонда тўпланди. Улар тафсирчи Эзрага: “Исроил халқига Мусо орқали Эгамиз берган Тавротни олиб келинг”, деб айтдилар. Шундай қилиб, еттинчи ойнинг биринчи кунида руҳоний Эзра Тавротни жамоа олдига олиб келди. Эркагу аёл, эсини таниган ҳамма одам шу ерда эди. Эзра Сув дарвозасининг олдидаги майдонда саҳардан пешингача жамоага Тавротни ўқиб берди. Жамики халқ диққат билан қулоқ солиб тинглади.
Выбор основного перевода