Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Эгангиз Худога қулоқ солмасангиз, бугун мен сизларга айтаётган Эгамизнинг ҳамма амри ва фармонларига риоя қилмасангиз, қуйидаги лаънатлар бошингизга келади: Аммо сизлар Унга содиқ қолмадингиз! Эй бузуқ ва эгри насл, Энди сизлар Унинг фарзандлари деб аталмайсиз, Бу сизларнинг иснодингиздир. Аммо ҳакам оламдан кўз юмгач, улар яна эски қилмишларига қайтишар эди. Ота–боболаридан ҳам баттар гуноҳлар қилиб, бошқа худоларга сажда қилишар, уларга сиғинишар эди. Бу одатларининг биронтасини ҳам қолдирмай, қилмишларини ўжарлик билан давом эттиришар эди. Улар Мендан юз ўгирганлари учун, бошқа худоларга қурбонликлар келтириб, ўз қўллари билан ясаган бутлари туфайли қаҳримни келтирганлари учун, бу юртга қарши ғазабим алангаланади ва асло босилмайди.» Ахир, сизлар бегона худоларга қурбонликлар келтириб, Эгамизга қарши гуноҳ қилдингизлар. Эгамизга итоат этмадингизлар, Унинг қонун–қоидаларини ва шартларини бажармадингизлар. Шунинг учун бу кўргилик бошингизга келди. Шуларнинг оқибатида ҳозир бу аҳволга тушиб ўтирибсизлар.” Гивода разиллик қилган аждодларингга ўхшаб қолдинг, Улардай ярамас ишларга берилиб кетдинг. Аммо Худо жиноятингни эсга олади, Гуноҳингга яраша жазоингни беради.
Выбор основного перевода