Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У ерга борманглар. Эгамиз сизлар билан эмас! Душманларингиз олдида мағлуб бўласизлар! У шундай деди: “Бу халқдан юзимни ўгираман, Уларнинг аҳволи нима бўлишини кўраман. Ахир, улар эгри насл, садоқатсиз фарзандлардир. Бундан ғазабланган Эгамиз уларни босқинчилар қўлига бериб, талон–тарож қилдирди ва ён–атрофдаги ғанимларга таслим қилди. Бундан буён Исроил халқи душманларига қаршилик кўрсата олмас эди. — Агар Эгамиз биз билан бирга бўлса, нима учун бу кулфатлар бошимизга тушган экан?! — деди Гидўн. — Ота–боболаримиз: “Эгамиз бизни Мисрдан олиб чиқди”, дея бизга айтиб берган эди, Эгамизнинг ажойиб ишлари қаерда қолди?! Эгамиз бизни тарк этиб, Мидиёнларнинг қўлига бериб қўйди–ку. Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. Юзингни яширганингда эса улар ваҳимага тушади, Жонларини олганингда, ўлиб, тупроққа қайтади. Сарвари Олам Сион тоғида маскан қилган. У Ёқуб наслидан юзини яширяпти, аммо мен Уни кутаман, умидим Ундадир. Мана, қаранг, Эгам берган фарзандларим билан бирга мен шу ердаман! Исроилда биз белги ва аломатмиз. Исроил халқи гуноҳ қилиб, Менга хиёнат қилгани учун, Мен уларни бегона юртларга сургун қилганимни бошқа халқлар тушуниб олишади. Халқимнинг бу қилмиши учун Мен улардан юз ўгириб, душманларнинг қўлига топширган эдим, қирилиб кетишларига тўсқинлик қилмадим.
Выбор основного перевода