Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда Эгамиз Мусога: — Нун ўғли Ёшуани ёнингга ол, — деди. — Унда Менинг Руҳим бор. Ёшуага қўлингни қўй. Ёшуа ҳамма ишни Элазар билан бамаслаҳат қилсин. Элазар Урим орқали Ёшуа учун Менинг иродамни билиб берсин. Ёшуа ва бутун Исроил жамоаси ҳамма вазиятда шунга қараб иш тутсин. Ёшуани хизматга тайинла. Унга далда бериб, руҳлантир. Бу халқни дарёнинг нариги томонига Ёшуа бошлаб боради. Унинг бошчилигида бу халқ сен кўрадиган ўша ерни эгаллайди.” Бугун шуни билиб қўйингларки, Эгангиз Худо ямламай ютадиган оловдай сизларнинг олдингизда боради. Худо Оноқ авлодини мағлуб қилиб, сизларга итоат эттиради. Шунда Эгамиз берган ваъдага кўра, уларни бир лаҳзада қувиб, йўқ қиласизлар.
Выбор основного перевода