Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй само, қулоқ сол, мен гапираман. Эй замин, оғзимдан чиққан сўзларни эшит. Таълимотим ёмғир каби ёғсин, Сўзларим шудринг каби тушсин, Майсаларни сийпалайдиган ёмғир томчиларидай, Ўтлар устига ёғадиган мўл ёмғирдай бўлсин. Эгамизнинг номини улуғлайман! Худойимизнинг буюклигига ҳамдлар ўқинг! У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Аммо сизлар Унга содиқ қолмадингиз! Эй бузуқ ва эгри насл, Энди сизлар Унинг фарзандлари деб аталмайсиз, Бу сизларнинг иснодингиздир. Эгамизга шундай қайтарасизми, Эй аҳмоқ, нодон халқ?! У сизларни яратган Отангиз–ку! Сизга шакл берган Яратувчингиз–ку! Қадимги кунларни эсланг, Узоқ ўтмишни ўйланг. Отангиздан сўранг, у сизларга айтиб беради, Оқсоқоллардан сўранг, сизларга гапириб беришади. Худойи Таоло халқларга ерни бўлиб берганда, Одамзодни ер юзига тарқатганда, Халқларнинг чегараларини, Илоҳий зотлар сонига кўра, белгилаганди. Ёқуб наслини эса Эгамиз Ўзига улуш қилиб олди, Исроилни Ўз насибаси қилди. Эгамиз Исроилни саҳродан, Увиллайдиган даштдан топиб олди. Уни Ўз бағрига олди, Унга ғамхўрлик қилиб, Кўз қорачиғидай сақлади. Гўё бургут инидагиларни уйғотиб, Ўз полапонлари узра айлангандай, Қанотларини ёйиб, полапонларини кўтаргандай, Қанотлари устида уларни олиб юргандай, Эгамизнинг ёлғиз Ўзи Исроилни олиб юрди, Ёнида бошқа худо йўқ эди. Ернинг чўққиларига Исроилни ҳукмдор қилди, Даланинг ҳосили билан уни тўйдирди. Тошдан чиққан асал билан, Тошлоқ ерда ўсган зайтунларнинг мойи билан боқди. Сигир қатиғию эчки сути билан, Қўзичоқ ва қўй думбаси билан, Башан қўчқорию бузоқлари гўшти, Аъло буғдой билан боқди. Узумдан қилинган аъло шаробдан ичирди. Азизим Исроил семириб, ўжар бўлди. У семириб, шишиб кетди, охири бўкиб қолди. Ўзини яратган Худодан юз ўгириб, Ўз нажот Қоясини хор қилди. Бошқа худоларга сажда қилиб, Унинг рашкини келтирди. Жирканчли бутлар билан Унинг ғазабини қўзғатди. Худога эмас, жинларга қурбонлик келтирди. Бу худоларни ўзлари билмас эди, Бу худолар яқинда пайдо бўлган, Ота–боболари улардан қўрқмаган эди. Эвоҳ, эй Исроил, сени туққан Худони эсламадинг, Сени дунёга келтирган Қояни унутдинг. Эгамиз буларни кўриб, уларни рад этди, Ўз ўғил–қизлари Унинг ғазабини келтирганди. У шундай деди: “Бу халқдан юзимни ўгираман, Уларнинг аҳволи нима бўлишини кўраман. Ахир, улар эгри насл, садоқатсиз фарзандлардир. Улар Худо бўлмаган бутлар билан рашкимни келтирдилар, Бетайин худолари билан ғазабимни қўзғатдилар. Мен ҳам халқ бўлмаганлар билан уларнинг рашкини келтираман, Ақлсиз бир халқ билан ғазабини қўзғатаман. Менинг ғазабимдан олов чиқади, Ўликлар диёрининг энг чуқур жойигача ёндиради, Ерни, ҳосилини куйдиради, Тоғ пойдеворини кул қилади. Уларга кулфат кетидан кулфат келтираман, Ўқларимни битта қўймай уларга отаман: Очлик уларнинг силласини қуритади, Иситма ёндириб куйдиради, Офат жонларини олади. Ёввойи ҳайвонлар уларни тилка–пора қилади, Ерда судраладиган илонлар заҳрини сочади. Кўчаларда йигиту қизларни қилич ҳалок қилади, Уйларда эса чақалоғу оқ сочли кексаларни ваҳима ўлдиради. Ҳа, Мен уларни сочиб ташлаган бўлардим, Одамлар орасидан уларнинг хотирасини ўчириб юборган бўлардим, Аммо душманнинг мазахидан ҳайиқдим, Ғанимлар нотўғри тушунмасин, дедим. «Исроилни Эгаси эмас, биз мағлуб қилдик», деб Ўйламасин дедим.” Исроил ақлини йўқотган, идроксиз халқдир. Агар уларда ақл бўлса эди, тушунарди, Оқибати нима бўлишини биларди. Ана, Эгаси Исроилни тарк этди, Суянган Қояси уларни душманга бериб қўйди. Акс ҳолда, бир киши Исроилнинг мингтасини таъқиб қила олармиди?! Икки киши Исроилнинг ўн мингтасини ҳайдай олармиди?! Ҳатто душманлари тан олади, Исроил халқининг Худоси Қудратли Қоя эканлигини. Исроилнинг душманлари узум токига ўхшар, Садўм ва Ғамўра далаларида ўсар, Узумзорларининг меваси заҳарли, Узумлари оғу сингари аччиқдир. Уларнинг шароби аждарҳо заҳри, Илонларнинг қўрқинчли оғусидир. Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроил душманларини Нималар қилишни дилимда тутаман, Ўшаларни хазинамда сақлайман. Уларнинг оёқлари чалишганда Мен Ўзим қасос ва ўч оламан. Уларнинг ҳалокат куни яқиндир, Уларнинг қисмати ҳал бўлади.” Эгамизнинг халқи кучдан қолганда, Эркину эрксизлар нобуд бўлганда, Эгамиз Ўз халқини оқлайди, Ўз қулларига раҳм–шафқат қилади. Шунда Эгамиз Ўз халқидан сўрайди: “Ишонган худоларингиз қани?! Сиз паноҳ олган қоянгиз қани?! Сизлар ўшаларга қурбонлик ёғидан едирдингиз, Назр шаробидан ичирдингиз. Энди улар келиб, сизларга ёрдам берсин! Ўшалар сизга қалқон бўлиб кўрсин! Билиб қўйинг, Мен ягонаман! Мендан бошқа Худо йўқдир. Ўлдирадиган Менман, Ҳаёт берадиган ҳам Менман, Жароҳат етказадиган Менман, Шифо берадиган ҳам Менман. Менинг қўлимдан ҳеч ким қутула олмайди. Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи, Қўлимни осмонга кўтариб, онт ичиб айтаманки, Мен ялтироқ қиличимни чархлайман, Адолат ўрната бошлайман. Душманларимдан қасос оламан, Мендан нафратланганларга қайтараман. Ҳалок бўлганлар ва асирларнинг қони билан Ўқларимни маст қиламан, Ёв лашкарбошиларининг каллалари билан Қиличимни этга тўйдираман.” Эй эллар, Унинг халқи билан бирга шодланинг, У қулларининг ўлими учун ўч олади. Душманларидан қасос олиб, Юрти ва халқини гуноҳдан поклайди.
Выбор основного перевода