Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгамиз, нега бизни йўлингдан адаштирасан? Нега бизга Сендан қўрқмайдиган тош юрак бергансан? Биз Сенинг қулларингмиз. Бизнинг ҳақи–ҳурматимиз, Ўзингнинг азиз халқинг ҳақи–ҳурмати Бизга юз бургин! “Эй инсон, сен исёнкор халқ орасида яшаб юрибсан. Уларнинг кўзлари бор, аммо кўрмайдилар, қулоқлари бор, аммо эшитмайдилар, чунки улар исёнкор халқдир. Кейин Исо юзбошига деди: — Боринг, сиз ишонганингиздай бўлсин. Юзбошининг хизматкори ўша заҳоти соғайиб кетди. Нега айтганларимни англамаяпсизлар?! Бунга сабаб — сўзларимни ҳазм қила олмаганингиз. «Бор, мана шу халққа айт: ‘Сизлар тинглаб турасиз–у, лекин ҳеч тушунмайсиз, Қараб турасиз–у, аммо ҳеч англаб етмайсиз.’ Зеро, бу халқнинг ақли ўтмас бўлиб қолди, Қулоқлари гаранг бўлди, Кўзларини юмиб олишди. Акс ҳолда, кўзлари кўрган бўларди, Акс ҳолда, қулоқлари эшитган бўларди, Ақллари англаган бўларди, Яна Менга қайтган бўлишарди, Мен уларга шифо берган бўлардим.» Муқаддас битикларда ёзилгандай: “Худо шу пайтгача уларни қаттиқ ухлатиб қўйди, Уларга кўрадиган кўз, эшитадиган қулоқ бермади.” Кўз нурлари сўнсин, кўрмай қолсин, Беллари то абад букчайиб қолсин.” Уларнинг онгларини зулмат қоплаган, улар Худо берадиган янги ҳаётга бегонадирлар, чунки улар бағри тош бўлиб, жаҳолатда қолганлар.
Выбор основного перевода