Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хўш, Эгамизнинг кенгашида улардан қайси бири қатнашибди?! Худонинг сўзини қайси бири эшитибди?! Қайси бири эътибор билан Уни тинглабди?! Дарҳақиқат, Эгамиз Раббий Ўз сирини пайғамбарларига аён қилади, Сирини ўша хизматкорларига аён қилмай туриб, У ҳеч нарса қилмайди. Иброҳим жавоб берибди: — Уларда Мусонинг ва пайғамбарларнинг битиклари бор–ку, ўшаларга қулоқ солишсин. Сизлар Муқаддас битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эга бўламиз, деб ўйлайсизлар. Аммо ўша Ёзувлар Мен тўғримда гувоҳлик беради–ку! Муқаддас битикларнинг ҳаммаси илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим ва танбеҳ бериш, хатоларни тузатиш ва солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. Битиклардаги ўгитлар бўйича яшаган Худонинг қули ҳар қандай яхши иш қилишга қобил бўлиб, тайёр туради.
Выбор основного перевода