Иорданнинг шарқ томонида, Мўаб юртида Мусо бу қонунларни Исроил халқига қуйидагича тушунтира бошлади:
Эгамиз Худо биз билан Синай тоғида аҳд қилди.
Мен ўшанда Эгамиз билан сизларнинг орангизда туриб, Унинг гапини сизларга айтиб турдим. Чунки сизлар оловдан қўрқиб, тоққа чиқмадингизлар. Эгамиз шундай деб айтди: