Шунда Эгамиз Мусога айтди: — Ким Менга қарши гуноҳ қилган бўлса, ўшанинг номини Ўзимнинг китобимдан ўчириб ташлайман.
Энди Мени тўхтатма. Ҳаммасини ҳалок қиламан, уларнинг номини ер юзидан ўчираман. Улардан ҳам кўпроқ, кучлироқ халқни сендан яратаман.”
Эй Худо! Нечун бизни то абад рад этасан?! Нечун яйловдаги қўйларингга ғазабингни сочасан?!
Эй Эгам, қачонгача биздан ғазабланасан? То абадми? Қачонгача рашкинг алангадай ёнади?