Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Исроил халқини шундай урадики, Исроил сув ичида ўсган қамишга ўхшаб титрайди. Эгамиз Исроил халқини ота–бобосига берган бу ҳосилдор юртдан юлиб олиб, Фурот дарёсининг нариги томонига сочиб юборади. Чунки бу халқ Ашерага атаб устунлар ясаб, Эгамизни ғазаблантирди. сизларни Ўзим берган юртдан қўпориб ташлайман. Улуғланишим учун муқаддас қилган бу уйни тарк этаман. Ана ўшанда бу уй ҳамманинг оғзида дув–дув гап бўлади, ҳамма халқлар уйимни масхара қилади. Сени ва сени туққан онангни бегона бир юртга, киндик қонинг тўкилмаган бир ерга улоқтириб юбораман. Сизлар ўша ерда ўласизлар.
Выбор основного перевода