Аммо эҳтиёт бўлинглар! Яна васвасага тушиб, йўлдан озманглар. Бошқа худоларга хизмат қилиб, сиғинманглар.
Эҳтиёт бўлинглар, тағин, ўзингизни Худонинг иноятидан маҳрум қилиб қўйманглар. Ораларингизда аччиқ илдиз ўсишига йўл қўйманглар, акс ҳолда, унинг заҳри муаммолар туғдириб, кўпларингизни ҳаром қилади.