Кундузи уларни булут орқали етаклади, Тун бўйи аланга ёруғи орқали етаклади.
У саҳродаги қояларни парчалади, Денгиз сувидай мўл сувни уларга берди.
Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди.
У чангдай мўл қилиб, халқига гўшт ёғдирди, Ҳа, денгиздаги қумдай мўл қилиб қушлар ёғдирди.