Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Иордандан ўтганларингиздан кейин, халқни дуо қилиш учун қуйидаги қабилалар Гаризим тоғида турсинлар: Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссахор, Юсуф, Бенямин. Лаънатлар ўқиш учун эса қуйидаги қабилалар Эбал тоғида турсин: Рубен, Гад, Ошер, Забулун, Дан, Нафтали. Қабила оқсоқоллари, назоратчилари, ҳакамлари, бутун Исроил халқи ва уларнинг орасида яшаётган қондош бўлмаган одамлар Эгамизнинг Аҳд сандиғи қаршисида — уни кўтариб турган леви руҳонийларининг олдида туришди. Халқнинг ярми Гаризим тоғи этагида, ярмиси Эбал тоғи этагида турарди. Эгамизнинг қули Мусо, Исроил халқини дуо қилиш вақти келганда шундай қилинглар, деб буюрган эди.
Выбор основного перевода