Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен ўз вақтида ёмғир ёғдираман. Ер ҳосилини беради, дарахтлар мева солади. Ўзингиз тўлдирмаган, бойликларга тўла уйларни, ўзингиз қазимаган сардобаларни, сиз экмаган токлар ва зайтунзорларни беради. Ўшанда еб тўйганларингиздан кейин Эгамиз Ўзининг осмондаги бой хазинасини очиб, вақтида ерингизга ёмғир ёғдиради, қиладиган ҳар бир ишингизга барака беради. Кўп халқларга қарз берасиз–у, ўзингиз қарз олмайсиз. Чорва учун Сен ўт–ўлан ўстирасан, Инсон фойдалансин деб, экинлар ўстиргансан, Егулигини тупроқдан олсин, дейсан. Жавоб берди У халқига шундай дебон: “Тўқ бўласиз, сизларга бераман шароб, мой ва дон. Халқлар орасида мазах бўлишингизга энди йўл қўймайман. Эй Қуддус халқи, хурсанд бўлинглар, Эгангиз Худонинг ишларидан севининглар. Сизларга У ён босиб, ёмғирни мўл ёғдирди. Олдингидай, куз, баҳорда ёмғирни қуйдирди.
Выбор основного перевода