Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар. Сиз Синай тоғида йиғилган кунингизда Эгангиз Худодан ўзингиз уни тилаб олгандингиз, зотан, сиз шундай деган эдингиз: “Эгамиз Худонинг овозини энди эшитмайлик, мана шу буюк оловни ҳам бошқа кўрмайлик, акс ҳолда, ўламиз.” Ўшанда Эгамиз менга шундай деди: “Уларнинг айтганлари тўғри. Улар учун ўз халқи орасидан сенга ўхшаган бир пайғамбар чиқараман, Мен унга нима айтишни ўргатаман. Ўша пайғамбар берган амрларимнинг ҳаммасини уларга айтади. У Менинг номимдан гапиради, унга қулоқ солмаган одамни Мен Ўзим жазолайман. Аммо бирор пайғамбар Мен буюрмаган сўзни Менинг номимдан гапиришга журъат қилса ёки бошқа худолар номидан гапирса, у пайғамбар ўлиши керак.” Кўнглингизда: “Бу сўзлар Эгамизданми ёки йўқми, биз қандай қилиб биламиз?” деб ўйлашингиз мумкин. Агар бирор пайғамбар Эгамизнинг номидан гапирса–ю, ўша воқеа юз бермаса, демак, бу сўзни Эгамиз айтмаган бўлади. Пайғамбар ўзича гапирган, ундан қўрқманглар.
Выбор основного перевода