Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз сизлардан каттароқ ва кучлироқ халқларни олдингиздан ҳайдаб, уларнинг юртига сизларни киритмоқчи эди, худди бугунгидай, мулк қилиб оладиган ерларингизни сизларга бермоқчи эди. Қулоқ сол, эй Исроил! Бугун Иордан дарёсининг нариги томонига ўтасизлар. Ўзларингиздан кўпроқ ва кучлироқ бўлган халқларнинг ерларини мулк қилиб оласизлар. Уларнинг улкан шаҳарлари осмонўпар деворлар билан ўралган. Сизлар солиҳлигингиз учун, юрагингиз тўғри бўлгани учун уларнинг ерига бориб эгалик қилмаяпсизлар. Йўқ! Бу халқларнинг фосиқлиги туфайли Эгангиз Худо уларни олдингиздан ҳайдаяпти. Шу йўл билан оталарингиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубга Эгангиз онт ичиб берган ваъдасини бажаради.
Выбор основного перевода