Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фақат ҳушёр бўлинглар. Кўзларингиз билан кўрганларингизни унутмай, бир умр юрагингизда сақланглар. Буларни ўғилларингизга, невара–чевараларингизга ҳам айтиб беринглар. Сизлар Синай тоғида, Эгангиз Худо олдида турган кунингизни эсланглар. Ўша куни Эгамиз менга айтганди: “Менинг ҳузуримга халқни йиғ. Улар сўзларимни эшитиб, ер юзида бутун умрлари давомида Мендан қўрқишни ўргансинлар, болаларига ҳам ўргатсинлар.” Бугун мен сизларга берган бу амрларни юрагингизда сақланглар. Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Буларни қўлингизга белги қилиб боғланглар, пешанангизга нишона қилиб тақиб олинглар. Эшигингиз кесакисига, дарвозаларингизга ёзиб қўйинглар.
Выбор основного перевода