Оҳ–воҳ қилавериб чарчадим, Тунлари кўз ёшларим туфайли ўрним ҳўл бўлди, Йиғлаганимдан тўшагим шалаббо бўлади.
Шерга ўхшаб панада кутиб туради, Бечорани ушлайман деб, писиб ётади, Заифни ўз сиртмоғига илинтириб, ушлаб олади.
Нажотингни кутавериб, кўзим тўрт бўлди, Ваъда қилган нажотинг армонида кўзим нури тўкилди.
Қалдирғочу турнадай нола чекдим, Мусичадай оҳ–воҳ қилдим. Юқорига қарайвериб, кўзларим толди, Эй Раббий, эзилдим, ёрдам бер менга!