Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин самолардан, Унга ҳамду санолар бўлсин фалаклардан! Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда. Шодликдан куйланг, эй самолар, Хурсанд бўл, эй замин! Қўшиққа жўр бўлинг, эй тоғлар! Эгамиз халқига тасалли берди, Эзилган халқига раҳм қилди!
Выбор основного перевода