Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Орам лашкари Элишайга ҳужум қилган эди, Элишай Эгамизга: “Уларни кўр қилиб қўй!” деб илтижо қилди. Эгамиз Элишайнинг илтижосини эшитди–да, Орам лашкарини кўр қилиб қўйди. У шундай деди: “Бор, мана шу халққа айт: «Хўп, тинглайверинглар, барибир, тушунмайсиз, Қарайверинглар, барибир, англаб етмайсиз.» Эй Ишаё, бу халққа гапир. Сўзларинг уларнинг ақлини ўтмас қилади, Гапларинг дастидан қулоқлари гаранг бўлади, Уларнинг кўзлари юмилиб қолади. Шунда кўрмай қолади кўзлари, Эшитмай қолади қулоқлари, Англамай қолади ақллари, Улар Менга қайтмайдилар, Улар шифо топмайдилар.” Шоҳ бундан даҳшатга тушиб, бўзариб кетди. Унинг қўллари бўшашиб, тиззалари титрай бошлади.
Выбор основного перевода