Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Менинг жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Менга қарши фитна қилаётганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин. Ҳа, улар худди шамолда учган сомондай бўлсин. Қоронғи, сирпанчиқ бўлсин уларнинг йўли, Эй Эгам, Сенинг фариштанг уларни қувсин. Сабабсиз менга тузоқ қўйдилар, Мени тутиб олиб ўлдирмоқ учун Сабабсиз менга чуқур қазидилар. Тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келсин, Қўйган тузоғига ўзлари ўралиб қолсин, Қазиган чуқурга ўзлари йиқилиб, битсин. Фосиқни уларга қарши қўй, Уларнинг ўнг томонида айбловчи турсин. Синалганда, улар айбдор бўлсин, Уларнинг ибодати гуноҳ деб ҳисоблансин. Уларнинг умри қисқа бўлсин, Ўрнини бошқаси олсин. Етим бўлиб қолсин болалари, Бева бўлиб қолсин хотинлари. Болалари кулбасидан айрилиб, дарбадар бўлсин, Нон излаб тиланчи бўлсин. Мол–ҳолини судхўрлар эгалласин, Меҳнати самарасини бегоналар тортиб олсин. Бирон кимса уларга шафқат қилмасин, Уларнинг етим болаларига ҳеч ким ачинмасин. Уларнинг насл–насаби қирилиб кетсин, Бир наслдан сўнг номлари йўқ бўлсин. Эй Эгамиз! Оталари айбини эсга олгин, Оналарининг гуноҳини ҳеч қачон унутмагин. Эй Эгамиз, уларнинг гуноҳидан доим хабардор бўлгин, Ўша инсонларнинг хотирасини ер юзидан ўчиргин. Довуд ҳам шундай деган: “Дастурхонлари ўзларига тўру тузоқ бўлсин. Шунда улар қоқилиб, Жазоларини оладилар. Кўз нурлари сўнсин, кўрмай қолсин, Беллари то абад букчайиб қолсин.”
Выбор основного перевода