Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Асов денгизни йўлга солгувчи Сенсан, Тўлқинлар қутурганда босгувчи Сенсан. У бўронни шабадага айлантирди, Денгиз тўлқинлари сукутга чўмди. Қаранг, халқларнинг кўплигини! Улар денгиз каби гувиллайди! Лашкарларнинг ҳайқириғи Тўлқинлар товушидай баланддир. Аммо Эгам уларга танбеҳ беради, Халқлар ҳам тўлқинлар каби йўқолиб кетади. Улар узоқларга қочиб қолади. Тоғлардаги шамолда учган хас–чўп каби қувилади, Қуюн олдидаги гирдоб каби ҳайдалади. Исо уларга деди: — Нега қўрқяпсизлар, эй имони сустлар? Сўнг туриб, шамолга ва тўлқинларга дўқ урди. Шу ондаёқ чуқур сукунат чўкди. Шунда Исо туриб, шамолга: “Жим бўл!” ва кўлга: “Бас қил!” деб буюрди. Шу онда шамол тинди, чуқур сукунат бўлди.
Выбор основного перевода