Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Адандан бир дарё оқиб келиб, боғни суғоради ва ўша ерда тўрт ирмоққа бўлинади. Мен ўз вақтида ёмғир ёғдираман. Ер ҳосилини беради, дарахтлар мева солади. Эгангиз Худонинг Ўзи уни парвариш қилади. Йил бошидан охиригача Эгангиз Худонинг кўзи доим ўша юртдадир. Эй Исроил, хавф–хатарсиз яшайсан, Ёқуб насли, осойишта бўласан. Сенинг еринг дон ва шаробга бойдир, Юртингга осмондан шудринг тушади. Бир дарё бор, унинг сувлари Шодлик олиб келар Худо шаҳрига, Худойи Таолонинг муқаддас маконига. Сен, эй Худо, мўл ёмғир бердинг, Толиққан ерингга қайтадан куч ато этдинг. Халқинг ўша ерда бошпана топди, Эй Худо, ҳимматингдан муҳтожларни баҳраманд қилдинг. Чорва учун Сен ўт–ўлан ўстирасан, Инсон фойдалансин деб, экинлар ўстиргансан, Егулигини тупроқдан олсин, дейсан. Шоҳлигингга У тинчлик ато қилади, Буғдойнинг энг яхшиси билан тўйдиради.
Выбор основного перевода