Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фақат Унга ҳамдлар айтинглар, чунки У сизларнинг Худойингиздир. Сизлар ўз кўзингиз билан Унинг буюк ва қўрқинчли аломатларини кўрдингиз. Халқинг Исроилга ўхшаши йўқ! Эй Худойим, бошқа қайси халқни Сен қулликдан халос қилиб, Ўзингнинг халқинг қилдинг?! Сен Ўз халқингни Мисрдан олиб чиқиб, бутун оламга шуҳратингни ёйдинг. Буюк ва ажойиб ишларинг орқали халқинг олдидан бегона халқлару худоларни қувдинг. Эгамизни эслаб, Унга юз бурсинлар Ер юзидаги жамики инсонлар! Жамики уруғу элатлар Унга сажда қилсинлар! Улуғворлик билан олға бос! Ҳақиқат, камтарлик, адолат учун ғалаба қил! Ўнг қўлинг қўрқинчли ишлар кўрсатсин. Худога айтинглар: “Сенинг ишларинг нақадар ғаройиб! Қудратинг буюклигидан Душманларинг олдингда титраб тиз чўкади. Эй нажоткоримиз Худо, Олдинги ҳолимизга бизни қайтаргин, Бизга қарши бўлган ғазабингни тўхтатгин. Баъзилари кемаларда денгизга чиқдилар, Ваҳимали сувлар узра савдо қилдилар.
Выбор основного перевода