Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юртда дон мўл–кўл бўлсин, Тепаликлар устида дон бошоқлари чайқалиб турсин. Лубнон тоғларида бўлгани каби, ҳосили унумли бўлсин. Даладаги гиёҳлар каби, шаҳарлари одамга тўлсин. Эгамиз олдида дарёлар қарсак чалсин, Қирлар бирга шодланиб қўшиқ айтсин. Омборларимиз ноз–неъматларга тўлиб–тошсин, Қўйларимиз минглаб, ўн минглаб яйловларда кўпайсин. Эгам ерга эккан уруғингизга ёмғир беради. Ердан келадиган озиқ–овқат мўл, баракали бўлади. Ўша куни чорвангиз кенг яйловларда ўтлайди. Эй самолар, шодликдан ҳайқиринг! Мана, Эгамиз ажойиб бир иш қилди! Ҳайқиринг, эй заминнинг тубсиз жойлари! Шодликдан ҳайқиринг, эй тоғлар, Эй ўрмон, ўрмондаги ҳар бир дарахт! Ҳа, Эгамиз Ёқуб наслини қутқариб, Ўзига олди. У Исроил халқи орасида улуғланмоқда.
Выбор основного перевода