Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Худога ҳар сафар илтижо қилганимизда У бизга яқиндир. Қайси буюк халқнинг шундай худоси бор?! Унутмангки, Эгамиз Ўзи учун танлайди тақводорни, Илтижо қилганимда, Эгамиз эшитади мени. Эгамизни ўз Худоси деб билган халқ бахтлидир! Эгамиз, азизим деб танлаган халқ бахтлидир! Улар уйингдаги неъматлардан еб тўяди, Лаззат тўла дарёингдан уларга ичирасан. Илик билан ёғ егандай жоним мамнун бўлади, Шодиёна қўшиқлар ила Сени мадҳ қиламан. Бахтлидир Сенинг уйингда истиқомат қиладиганлар, Улар доим Сенга ҳамду сано айтарлар.
Выбор основного перевода