Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Уни енгдим”, деб айтмасин душманим, Йиқилганимда севинмасин ёвларим! Солиҳлар пальма дарахтидай гуллаб–яшнайди, Лубнондаги садр дарахтидай юксалади. Улар Эгамизнинг уйига ўтқазилган, Худойимизнинг ҳовлисида улар яшнайди. Кексаликда ҳам ҳамон ҳосил беради, Ям–яшил, навқирон бўлиб тураверади. Хотинингиз ҳовлингиздаги серҳосил Узум токига ўхшаган бўлади. Дастурхонингиз атрофидаги болаларингиз Ёш зайтун кўчатига ўхшаган бўлади. Эгамиз Ўз халқини “Яхши мева берадиган, мафтункор ям–яшил зайтун дарахти” деб атаган эди. Аммо энди Эгамиз бўроннинг даҳшатли товуши остида дарахтга ўт қўяди, унинг шох–шаббалари ёниб кетади. Уларнинг новдалари ўсиб чиқади, Зайтун дарахтидек кўркам бўлади, Лубнон садридай муаттар ҳид таратади.
Выбор основного перевода