Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Эгамиз солиҳни ҳамда қабиҳни синайди, Зулмни севувчидан У ниҳоятда нафратланади. Улар биргаликда шундай деб эълон қилади: “Эгамиз одилдир! У менинг суянган қоямдир, Унда ноҳақлик йўқдир.” Чунки Эгамизга ёвузлар жирканчдир, У тўғри одамга ҳамроҳ бўлади. Гуноҳкорларга Худо қулоқ солмаслигини биламиз. Унинг иродасига амал қилган тақводорларга эса Худо қулоқ солади.
Выбор основного перевода