Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ханна шундай ибодат қилди: “Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, Қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанарман, Нажот берганинг учун севинарман. Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар! Биз Муқаддас Худога умид боғлаймиз, У туфайли юрагимиз шодликка тўла. Худо қулларининг авлоди у ерни эгаллайди, Худони севганлар у ерни маскан қилади. Шу боис Эгамиз Раббий айтмоқда: “Менинг қулларим ейди, сизлар эса оч қоласиз, Қулларим ичади, сизлар ташналикдан азоб чекасиз, Қулларим шод–хуррам бўлади, Сизлар эса шармандаю шармисор бўласиз. Сарвари Олам Ўз халқини ҳимоя қилади, Улар душманларини қириб, Ёв палахмонларини оёқ ости қилиб ташлайдилар. Қурбонлик сўйгандай ёв қонини тўкадилар, Қурбонгоҳ шохлари қонга белангандай, Улар душманларининг қонига беланадилар. Шаробу май билан ғалабани нишонлайдилар, Хурсандлигидан маст одамдай ҳайқирадилар.
Выбор основного перевода