Эй Эгам, қачонгача мени унутасан? Наҳотки мени то абад унутсанг?! Қачонгача мендан юз ўгирасан?
Ҳа, ўзимнинг итоатсизлигимни биламан, Гуноҳим турар кўз ўнгимда мудом.
Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қиляпти. Атрофимни даҳшат қамраган! “Фош бўлсин! Уни фош қилайлик!” деб айтяптилар. Ҳатто менинг яқин дўстларим ҳам Қоқинишимни пойлаб турибдилар, “Еремиё тузоққа тушади, Шунда уни енгамиз, Ундан қасдимизни оламиз”, деяптилар.