Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қариндошларим мени тарк этишди. Дўстларим мени унутишди. Уйимга келган меҳмонлар ҳам, Чўриларим ҳам менга бегонадай қарашади. Уларнинг назарида бир мусофирдай бўлиб қолдим. Хизматкоримни чақирсам, у жавоб бермайди. Унга ўзим ялиниб боришим керак. Нафасим хотинимга жирканч бўлиб қолган, Қариндош–уруғим мендан нафратланади. Ҳатто ёш болалар ҳам мендан ҳазар қилади. Оёққа турсам, улар мени мазах қилади. Ҳамма яқин дўстларим мендан ҳазар қилади. Яхши кўрганларим ҳам мендан юз ўгирди. Улар мендан нафратланиб, яқинимга ҳам келмайди, Ҳатто юзимга тупуришдан ҳам тоймайди. Ўша қаланғи–қасанғилар Менга қарши чиқиб, ерга йиқитадилар, Мени ўлдирмоқчи бўлиб, ҳужум қиладилар. Яқин дўстимдан, қўшнимдан мени айирдинг, Фақат зулмат менинг шеригим бўлиб қолди. У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида Магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар. Тасодифни қарангки, ўша йўлдан бир руҳоний кетаётган экан. У ҳалиги одамни кўрибди–ю, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди. Ўша жойдан ўтиб кетаётган леви ҳам худди шундай қилибди. У ярадор одамни кўриб, йўлнинг нариги четидан ўтиб кетаверибди. Исони билганлар эса, шу жумладан, Жалиладан Унга эргашиб келган аёллар юз берган воқеаларни узоқдан кузатиб турардилар.
Выбор основного перевода