Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шимах шундай деб ҳақорат қилар эди: — Йўқол, кет, эй разил одам, сенинг қўлинг қон! Сен Шоулнинг ўрнига шоҳ бўлган эдинг. Шоул хонадонидан қанча қонлар тўккан бўлсанг, Эгам ҳаммасини ўз бошингга қайтарди, шоҳликни ўғлинг Абсаломга берди. Қўлинг қон бўлгани учун қилмишингга яраша кулфат тортяпсан. Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади. — Бу ердан кет, шарқ томонга бор. Иордан дарёси шарқидаги Харит жилғаси ёнида беркиниб ол. Менинг жонимга қасд қилганлар Шармандаю шармисор бўлсин! Менга қарши фитна қилаётганлар Уятга қолиб, орқага қайтсин! Тинчлик сўзини оғизга олмас улар, Аммо юртда тинч яшаётганлар устидан Ёлғон сўзларни ўйлаб топарлар. Душманларимнинг қабиҳликлари ўз бошига келсин, Сен содиқсан, уларни қириб ташлагин! “Қанийди каптар каби, қанотим бўлса”, дедим, “Учиб кетиб, ором олган бўлардим. Ахир, душманларим менга қарши тил бириктиради, Бирга фитна қилиб, мени ўлдирмоқчи бўлади. Такаббурлар мен учун тузоқ қўйганлар, Улар тўрларининг ипларини ёйганлар, Йўлим бўйлаб менга қопқон қўйганлар. Исони тилидан илинтириш учун Унинг олдига фарзийлардан ва Ҳирод тарафдорларидан баъзиларини юбордилар.
Выбор основного перевода