Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жим турдим, сукут сақладим, Сўзлашдан бўйин товладим, Ошиб бораверди дардим. Сукут сақлайман, оғзимни очмайман, Ахир, Сен Ўзинг мени шу аҳволга солдинг. У жабр кўрди, ўзи уқубат чекди, Аммо миқ этмади, оғзини очмади. Бўғизланишга олиб борилган қўзидай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўйдай У миқ этмади, оғзини очмади. Бош руҳонийлар билан йўлбошчилар Исони айблаётганларида эса, У ҳеч қандай жавоб бермади. Амалдор ўқиётган Муқаддас битиклар парчаси қуйидагилар эди: “Бўғизланишга олиб борилган қўйдай, Жун қирқувчи олдида жим турган қўзидай У миқ этмади, оғзини очмади. У ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармади, азоб чекканда ҳеч кимга таҳдид қилмади. Фақат одилона ҳукм қиладиган Худога Ўзини топширди.
Выбор основного перевода