Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Шоҳдир то абад, Ўзга халқлар йўқ бўлади Унинг юртидан. Эгамиз то абад ҳукмдордир, Эй Қуддус, сенинг Худойинг насллар оша ҳукмдордир! Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Ердаги инсонлар Унинг наздида ҳеч нарсадайдир, Инсонлару малакларга У ҳукмини ўтказгайдир. Бирор кимса Унга бас кела олмас, «Нима қиляпсан?» — деб сўрашга журъат этмас.” Энди мен, Навухадназар, Самовий Шоҳга ҳамду санолар айтаман, Уни улуғлаб, шарафлайман. Унинг ҳамма ишлари тўғри, чиқарган ҳукмлари адолатлидир, У димоғи шишганларнинг попугини пасайтиришга қодирдир. Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин, чунки У барҳаёт ва мангу Худодир. Унинг шоҳлиги асло қуламас, Ҳукмронлиги ҳеч ҳам тугамас, Шунда Раббимиз ва нажоткоримиз Исо Масиҳ сизларга Ўзининг абадий Шоҳлиги эшикларини кенг очиб беради. Мангу Шоҳга ҳамду санолар бўлсин! Ўлмас, кўринмас, ягона Худога абадулабад шон–шарафлар бўлсин! Омин.
Выбор основного перевода