Эшитгин, мадад сўраб илтижо этаман, Сен ҳам Шоҳимсан, ҳам Худойимсан! Шу боис Сенга ибодат қиламан.
Эй Эгам, Сени улуғлайман! Қабр оғзидан мени қутқардинг, Душманларим менинг устимдан кулишига йўл қўймадинг.
Ҳар доим Эгамни олқишлайман, Унинг мадҳи тилимдан асло тушмайди.
Қўрқинчлидир Худойи Таоло — Эгамиз, Бутун ер юзида Удир улуғ Шоҳимиз.