Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ваҳимага тушиб мен: “Эй Эгам, Сенинг назарингдан маҳрум бўлдим”, дегандим. Ҳа, мадад сўраб Сенга ёлворганимда Илтижоларимни эшитдинг. Эгамизни ўзингнинг шодлигинг деб бил, Кўнглингдаги орзуларингга У етказади. Эгамиз Ўзидан қўрққанлардан хушланади, Унинг содиқ севгисига умид қилганлардан мамнун бўлади. Фосиқ нимадан қўрқса, ўшанга дучор бўлади, солиҳ эса орзусига етишади. Эгамиз фосиқлардан узоқда, лекин солиҳларнинг ибодатини эшитади. Гуноҳкорларга Худо қулоқ солмаслигини биламиз. Унинг иродасига амал қилган тақводорларга эса Худо қулоқ солади. Биз абадий ҳаётга эга бўлганимиз учун Худонинг ҳузурида дадил бўламиз, чунки Худонинг иродасига кўра, нимани сўрасак, У бизга қулоқ тутишини биламиз.
Выбор основного перевода