Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Ё Эгам Раббий! Мен, қулингга Ўз буюклигинг ва қудратингни эндигина кўрсата бошладинг. Самода ҳам, ерда ҳам Сенинг ажойиботларингни, буюк ишларингни қила оладиган бошқа худо йўқ! Сизлар Синай тоғида, Эгангиз Худо олдида турган кунингизни эсланглар. Ўша куни Эгамиз менга айтганди: “Менинг ҳузуримга халқни йиғ. Улар сўзларимни эшитиб, ер юзида бутун умрлари давомида Мендан қўрқишни ўргансинлар, болаларига ҳам ўргатсинлар.” Буларни болаларингизга ҳам ўргатинглар. Уйда ўтирганда ҳам, йўлда юрганда ҳам, ётганингизда ҳам, турганингизда ҳам шулар ҳақида гапиринглар. Мана, мен Сенга шукур айтмоқдаман. Ахир, тириклар, фақатгина тириклар Сенга шукур айтадилар–ку! Оталар ўзларининг фарзандларига Сенинг садоқатингни билдирадилар.
Выбор основного перевода