Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У шундай буюк ишлар қиладики, Уларга инсоннинг ақли етмайди. Худо кўрсатган мўъжизаларнинг сон–саноғи йўқ. Худо қанчалар буюк! Унинг буюклигига ақлимиз етмайди, Худонинг умрини ҳисоблайдиган соннинг ўзи йўқ. Эгамиз буюкдир! Эгамиз Ўз шаҳрида, Ҳа, Ўзининг муқаддас тоғида Мадҳияларга лойиқдир! Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир. Наҳотки билмайсан? Наҳотки эшитмагансан? Эгамизнинг Ўзи абадий Худо–ку! Бутун оламни У яратган–ку! У чарчамайди, ҳолдан тоймайди, Унинг донолигини билиб бўлмайди. Худонинг донолигию билими нақадар бой ва чуқурдир! Унинг ҳукмларини ким тушуниб етади?! Унинг йўлларини ким синчиклаб текшира олади?!
Выбор основного перевода