Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юрагимни очаман Сенга, эй Эгам! Сенга умид боғлайман, эй Худойим! Шарманда бўлишимга йўл қўймагин, Душманларим мендан устун келмасин. Эй Эгам, йўлларингни менга кўрсат, Сўқмоқларингни менга ўргат. Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Душманларим пойлаб тургани учун Мени тўғри сўқмоқларингдан етакла. Шаҳарда Худо тургани учун Шаҳар қуламас асло, Тонг отганда, Худо ёрдамга келади. Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Токи тўғри сўқмоқларингдан юрай, Менга собит қалб бергин, Мен Сендан қўрқайин. Саҳарда содиқ севгинг билан бизни қондиргин, Умримиз бўйи қўшиқ айтиб, хурсанд бўлайлик.
Выбор основного перевода