Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
«Инсонлар Худонинг олдида солиҳ бўла оладими?! Одамлар Яратувчисининг олдида пок бўла оладими?! “Ҳа, биламан, айтганларингнинг ҳаммаси тўғри, Лекин қандай қилиб инсон Худонинг назарида ҳақ бўла олади? Агар бирор инсон Худо билан баҳсга киришса, У Худонинг мингта саволидан биттасига ҳам жавоб бера олмасди. Эй Худо! Шундай инсонга назар ташлайсанми? Мени ҳукм қилиш учун Ўз олдингга олиб келасанми? Инсон ўзи недирки, пок бўла олса?! Аёл зотидан туғилган инсон қандай қилиб солиҳ бўла олади?! Шундай экан, инсон зоти қандай қилиб Худо олдида солиҳликка даъво қила олади?! Аёлдан туғилганлар қандай қилиб пок бўла олади?! Эй Эгам, гуноҳларни ҳисобга олсанг агар, Эй Раббий, ким ҳам бардош бера олар?! Лекин бу дунёда ҳар доим солиҳлик қилиб, умуман гуноҳ қилмайдиган инсон йўқдир. Зотан, қонунга амал қилиш орқали ҳеч ким Худонинг олдида оқлана олмайди, чунки қонун инсонга гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади. Ахир, ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир. Зотан, ўзимда ҳеч бир айб кўрмасам ҳам, бу билан ўзимни оқламайман. Чунки мени ҳукм қилувчи Раббимиз Исо бўлади.
Выбор основного перевода