Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларга ўгит берсин деб, эзгу Руҳингни бахш этдинг, уларнинг оғзидан маннани узмадинг, чанқоқлари босилсин деб, сув бердинг. У менга қайта куч бахш этади. Ўзининг номи ҳақи–ҳурмати Мени тўғри йўлга бошлайди. Эй Эгам, йўлларингни менга кўрсат, Сўқмоқларингни менга ўргат. Ўзинг мени бошлаб боргин, Ҳақиқатингни менга ўргатгин, Нажоткорим Худо Ўзингсан, Кун бўйи Сендан умид қиламан. Эй Эгам, Сенга олқишлар бўлсин, Фармонларингни ўргатгин менга. Фосиқлар марҳамат кўрганда Улар асло солиҳликни ўрганмас. Ҳаққонийлик ўрнига улар эгрилик қилаверади, Сенинг улуғворлигингни улар кўрмайди.
Выбор основного перевода