Йўлингни менга кўрсат, эй Эгам, Душманларим пойлаб тургани учун Мени тўғри сўқмоқларингдан етакла.
Эй Эгам, Сенда мен паноҳ топаман, Шарманда бўлишимга асло йўл қўйма, Адолатлисан, мени қутқаргин.
Дучор қилдинг мени кўп кулфат, азобларга, Мени яна ҳаётга қайтарасан, Ер остидан яна мени чиқариб оласан.
Жоним чиқай деб турибди, Ваъдангга кўра, ҳаётимни сақлагин.