Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўзларимга қулоқ тут, эй Эгам! Диққат қилгин нолаларимга. Эй Эгам, ҳақли даъвоимни эшит, Фарёдимга эътибор бер. Ҳийласиз оғзимдан чиққан Ибодатимга қулоқ тут. Адолатлисан, мени халос қил, қутқаргин, Қулоқ тут менга, нажот бергин. Сенинг содиқ севгингни, эй Эгам, то абад куйлайман, Барча наслларга садоқатингни ўз оғзим билан эълон қиламан. Биламан, Сенинг содиқ севгинг то абад мустаҳкамдир, Сенинг садоқатинг самолардай барқарордир. Эй Эгам, Сенга айтаман: “Сен Менинг Худойимсан.” Қулоқ сол, эй Эгам, Сенга илтижо қиламан. Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.
Выбор основного перевода