Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Довуд адирлардаги пана жойларда — Зиф чўлидаги қирларда макон қиларди. Шоул Довудни муттасил таъқиб қилди, лекин Худо уни Шоулнинг қўлига бермади. Душманларим таъқиб қилсин, тутсин мени, Танамни тупроққа қорсин, Жасадимни ерга ташласин. Ҳаётим кулфатга тўла, Ўзим ўликлар диёрига яқинлашганман. Мени қабрга тушганлар орасида ҳисоблайдилар, Бемажолларга ўхшаб қолганман. Мурдалар орасига ташланганман, Қабрда ётган марҳумларга ўхшайман, Сен мени ўшалардай унутгансан, Улар Сенинг ҳимоянгдан маҳрумдирлар. Сен ташладинг мени қабрнинг энг тубига, Энг зулмат, чуқур жойларга. Мажбур қилди мени зимистонда яшашга, Ўхшаб қолдим мен анча олдин ўлган одамга!
Выбор основного перевода