Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бахтлидир Эгамизга умид боғлаганлар, Киборларга суянмаганлар, Бутпарастлардан ёрдам кутмаганлар. Эй халқим, умид қил Худодан, Юрагингни очгин доимо Унга, Бизнинг паноҳимиз Худодир. Эй Сарвари Олам, Сендан умид қилган одам бахтлидир! Душмандан қутқариб, бизга ёрдам бер, Инсоннинг ёрдами бутунлай беҳуда. Бутун юртда қилган гуноҳларингиз эвазига Мен Ўз тоғимни, сизнинг ҳамма бойликларингизни, хазиналарингизни ва барча саждагоҳларингизни душманга ўлжа қилиб бераман. Эгамиз шундай демоқда: “Умидини инсонга боғлаган, Фоний банданинг кучига ишонган, Юраги Мендан узоқлашган одам лаънатидир. Эгасидан умид қилган киши бахтлидир, Ёлғиз Худога инонган зот саодатлидир!
Выбор основного перевода