Эй Эгамиз, Сенинг қудратинг азимдир. Эй Эгамиз, Сенинг ўнг қўлинг душманни роса эзди.
У Ўзининг қудратини кўрсатди, Юраги такаббурларни тўзғитиб ташлади.
Солиҳлар эса хурсанд бўлсин, Худо олдида шод бўлсин, Улар хурсандликка тўлиб–тошсин.
Билагинг нақадар қудратлидир! Қўлинг кучли, ўнг қўлинг музаффардир!