Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. У Маъбадидан туриб, овозимни эшитди, Оҳу нолам қулоғига етиб борди.
Мени бехавотир жойга чиқариб қўйди, Мендан мамнун бўлиб, нажот берди.
Қайғу–аламдан Эгамга фарёд қилдим: “Эй Эгам, ёлғончи лаблардан, Маккор тилдан жонимни асрагин!” У фарёдимга жавоб берди.
Эй Эгамиз, кулфатда қолганларида Улар Сенга юз бурдилар, Сенинг танқидларинг остида эгилдилар.